Ўзбекистонда коронавирусдан қурбон бўлганлар сони 10 кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52019-Ўзбекистонда_коронавирусдан_қурбон_бўлганлар_сони_10_кишига_етди
Наманганлик М. 20 апрел куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган вилоят филиали реанимация бўлимига ётқизилганди
(last modified 2020-05-04T07:37:14+00:00 )
май 03, 2020 16:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусдан қурбон бўлганлар сони 10 кишига етди

Наманганлик М. 20 апрел куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган вилоят филиали реанимация бўлимига ётқизилганди

Дарё сайтига кўра, юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилганди.

Ёндош касалликлари ҳисобига у қарийб икки ҳафта давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда «Covid-19» -коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Бундан аввал эса ушбу бемор (эркак) бош мия фалажи, иккиламчи камқонлик оғир даражаси, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби қатор ташхислари билан даволанган. 29 йилдан буён ётоқдаги бемор бўлиши билан бирга биринчи гуруҳ ногиронлиги ҳам белгиланган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Ўзбекистондаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари билан бирга хорижлик, жумладан, хитойлик шифокорлар томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

Бироқ пулмонолог, терапевт, кардиолог, вирусолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.