Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 27-апрел – 3 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Халқаро молиявий кўмакларга эҳтиёж сезаётганини эълон қилди.
- Ўзбекистонда ӯтган ҳафтанинг охиригача коронавирусга чалинганлар 2149 нафарга етди.
- Ўзбекистон диний эркинлик бўйича "Алоҳида ташвишланадиган мамлакатлар" орасида қолмоқда.
- Жаҳон Банки Ўзбекистонга 200 млн доллар тақдим этди.
- Ӯзбекистон Эрон юк машиналари транзитига қӯйилган чекловларни бекор қилди.
- Ўзбекистонда муайян вақтларда шахсий автомобилларда ҳаракатланишга рухсат берилди.
- Сардоба сув омборидан сув тошди. 10 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди.
- Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг телеграммдаги канали очилди
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун халқаро молия институтларининг 3,1 миллиард доллар миқдоридаги кредитларини жалб қилмоқчи
Спутник сайтининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев имзолаган қарор билан пандемиянинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун грантларни жалб қилиш ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Ушбу маблағлардан соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга — 277,5 миллион доллар, тадбиркорлик ва банк тизимини қўллаб-қувватлашга — 700 миллион доллар, давлат бюджетига — 1,8 миллиард доллар, коммунал ва энергетика корхоналарига 300 миллион доллар йўналтирилади.
Х Х Х
Жаҳон Банкининг директорлар Кенгаши тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси доирасида Ўзбекистонга қўшимча 200 миллион доллар тақдим этиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар қилди.
Ушбу маблағ коронавирус (COVID-19) пандемиясининг аҳоли саломатлиги, унинг ижтимоий фаровонлиги ва мамлакат иқтисодиётига таъсири оқибатларини бартараф этишга қаратилган ҳукумат чора-тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади. Солиқ тушумларининг кескин қисқариши ва ҳукуматнинг инқирозга қарши кураш дастури доирасида давлат ҳаражатларининг кутилмаганда ошиб кетиши шароитида мазкур молиявий кўмак давлат бюджетини қўшимча маблағ билан таъминлайди.
«Жаҳон банки томонидан тақдим этилаётган қўшимча молиявий ресурслар Ўзбекистон ҳукуматининг пандемия тарқалишининг олдини олиш ҳамда унинг аҳоли ва миллий иқтисодиётга таъсирини пасайтиришга йўналтирилган инқирозга қарши дастурини амалга оширишга кўмаклашади», - дея таъкидлайди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.
Х Х Х

2020 йил 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Бунда, асосан, сув экин майдонларига зарар етказганлиги маълум бўлди. Қайд этиш жоиз, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига (ФВДТ) кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Сардоба тумани “Қўрғонтепа” МФЙ сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. Хусусан, "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" МФЙлардан жами 11598 нафар аҳоли шулар жумласидандир.
Х Х Х
2020 йил 3 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2149 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Беморларнинг 1319 нафари тузалди, 10 киши вафот этди.
Х Х Х
АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси 2020 йил учун ҳисоботини эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, 2019 йилда Ўзбекистон диний эркинлик борасида ижобий ўсиш тенденсиясига эга бўлди. Диний эркинлик борасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўп йиллик муаммоларнинг ҳал этилиши муҳим қадам бўлганлиги эътироф этилган. Жаслиқ қамоқхонасининг ёпилиши бунинг сабабларидан бири бўлган.
Ҳисоботда, шунингдек, Тошкент ва Наманганда ўтказилган "соқол олиш"га қаратилган кампаниялар ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва ҳижоб воқеаси ҳам эслатиб ўтилган.
Х Х Х
Муборак Рамазон ойида рўза, закот ва бошқа диний мавзулар борасида рўзадор мўминлар саволларига жавоб бериш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси 24 соатлик фаолиятини @SavollarMuslimUzBot телеграмм канали орқали йўлга қўйди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бир неча ойдан бери мўмин-мусулмонларнинг шаръий масалаларига илмий ва асосли жавобларни туну кун “@SavollarMuslimUzBot” ва savollar.muslim.uz сайти орқали тақдим этиб келмоқда.
Шунингдек Ўзбекистон муъмин-мусулмонларини 26 апрелдан 23 май ойигача ҳафта давомида мўмин-мусулмонларнинг шаръий масалаларига илмий ва асосли жавобларни туну кун “@SavollarMuslimUzBot” ва savollar.muslim.uz сайти орқали тақдим этади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муборак рамазон ойида шаръий масалалардаги мусулмонлар саволларига жавоб бериш учун 24 соатлик фаолиятини йўлга қўйган.