Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Tue, 05 May 2020 06:57:14 GMT )
май 05, 2020 11:57 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков телефон орқали суҳбатлашди

Кеча Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон президенти, матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар деб хабар берди Кун.уз.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматларининг коронавирус пандемиясига қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Мамлакатларда ушбу хавфли касаллик тарқалишининг, аввало, савдо-иқтисодий алоқаларга салбий оқибатларини камайтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида қабул қилинган қарорларга мувофиқ соғлиқни сақлаш ва транспорт вазирликлари раҳбарларининг ташкил этилган кўп томонлама маслаҳатлашувлари натижалари юксак баҳоланди.

Президентлар Ўзбекистонда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Ёрлиқ