Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 2204 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52069-Ўзбекистонда_коронавирусни_юқтириб_олганлар_сони_2204_нафарга_етди
Ўзбекистонда 5 май соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 15 кишига ошиб, касалланганлар 2204 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
(last modified 2020-05-05T12:36:48+00:00 )
май 05, 2020 17:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 2204 нафарга етди

Ўзбекистонда 5 май соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 15 кишига ошиб, касалланганлар 2204 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аввалроқ Ўзбекистонда 4 май соат 23:00 дан 5 май соат 10:00 га қадар, яъни ўтган 11 соат давомида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмагани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг ўн нафари вафот этди, 1454 нафари эса соғайган.