Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2266 нафарга етди
(last modified Thu, 07 May 2020 05:32:23 GMT )
май 07, 2020 10:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони  2266 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 май соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 33 кишига кўпайиб, касалланганлар 2266 нафарга етди, дея хабар бермоқда

Дарё сайтига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сонига доир сўнгги маълумотлар 6 май куни соат 23:00 да эълон қилинган, ўшанда касалланганлар сони икки кишига кўпайиб, 2233 кишига етганди.

Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда касалланиш ҳолатлари сони сезиларли камайган эди. Хусусан, 1 май куни 47 киши, 2 май куни 32 киши, 3 май куни 31 киши, 4 май куни 40 киши , 5 май куни 187 киши, 6 май куни 26 кишида коронавирус аниқланган эди.

Айнан касалланиш ҳолатлари сони камайиб, эпидемиологик вазият барқарорлашиб бораётгани муносабати билан, Ўзбекистон ҳукумат карантин чораларини юмшатишга қарор қилган, мамлакат ҳудудлари «қизил», «сариқ» ва «яшил ҳудудларга ажратилган.

Ёрлиқ