Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Wed, 13 May 2020 08:25:19 GMT )
май 13, 2020 13:25 Asia/Tashkent
  •  Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қозоғисотон Бош вазирлари бу учрашувд икиктомонлама ҳамкорликларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Тошкент шаҳридан Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон Бош вазири Абдуллоҳ Орифов ва Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин  Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятида учрашганида, турли соҳалар айниқса иқтисодий ва сиёсий тармоқларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайириш йўлларини кўриб чиқишди.

Икки давлат бош вазирлари Қозоғистон жанубида селдан зарар кўрган минтақаларга ҳам бордилар.

Хабарга асосан Ўзбекистон сел тошқиндан зарар кўрган қозғистонликларга ёрдам кўрсатган.

1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиб кетди. Вилоятдаги бир неча қишлоқ, шу жумладан Қозоғистон жанубидаги ҳудуд сув остида қолди. Икки мамлакатда умумий ҳисобда 120 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди.