Ӯзбекистонда муборак рамазон ойи
Ӯзбекистон мусулмонлари 70 йил давомида коммунистик режим босими остида яшаганлигига қарамай, ота-боболарининг рамазондаги расм-русумларини давом эттиришмоқда.
Рамазон ойининг арафаси ва бу муборак ойнинг илк кунларида болаларнинг уйма-уй юриб “Рамазон” айтишлари, қӯни-қӯшнини Илоҳий раҳмат ва мағфират ойининг кириб келиши билан табриклаш ӯзбекистонликларнинг қадимий удумларидандир.
Ӯзбекистонликлар шунингдек, бу улуғ ойда қариялар ва касалларнинг ҳолидан хабар олишади.
Ӯзбекистонда рамазон ойида “нишолда” номли махсус ширинлик пиширилади. Нишолда тухумнинг оқи, шакар ва бех буттасининг томиридан тайёрланиб, хурмо билан бирга ифторлик дастурхонига қӯйилади.
Ӯзбекистонликлар ӯзининг меҳмондӯстлиги билан ном чиқарган. Рамазон ойида бир-бирини ифторга чорлаш бу халқнинг севимли удумларидан биридир.
Ӯзбекистонда Рамазон ва Қурбон ҳайитлари энг катта ҳайитлар бӯлиб, шукуҳ-шаҳомот ила нишонланади. Ёш-қари, эркак-аёл бу ҳайитларда албатта, янги кийим кийишади. Ҳар бир ҳайитни уч кеча-кундуз нишонлашади. Ҳайит кунлари қавм-қариндош ва қӯни-қӯшнилар янги келин тушган хонадонларга ташриф буюриб, меҳмон бӯлишади. Буғдой уни, шакар ва асалдан махсус ҳайит ширинликлари пиширилиб, фарзандлар, неваралар, қӯни-қӯшни ва қариндош-уруғнинг болаларига ҳайитлик улашилади.
Бутун дунёни коронавирус тарқалишининг хавфи ларзага келтирган бугунги кунда Ӯзбекистон мусулмонлари ҳам муборак рамазон ойи ва фирт ҳайитини эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда ӯтказишни режалаштиришган.
Ӯзбекистон Мусулмонлари идораси мамлакат мусулмонларини рамазон ойидаги ҳатму Қуръонлар ва таровеҳ намозларини ўз уйларида, оила аъзолари билан ўтказишга, шунингдек оммавий ифторликлар ўтказмасликка даъват этди. Ифтор ӯтказишни ният қилганлар унга ажратилган маблағни камтаъминланган оилалар ва муҳтожларга инфоқ қилишга чақирилди.
Шунингдек, Ӯзбекистон Мусулмонлари идорасининг фатвоси асосида мусулмонларга закот ва фитр садақасини махсус жамғармаларга ӯтказиш тавсия қилинди.
Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев муборак рамазон ойининг кириб келиши муносабати билан мамлакат мусулмонларини табриклаб, уларнингт бу улуғ ойда хайр-эҳсон ва саховатпешалик каби аждодий удумларга риоя қилишларига умид билдирди.
Шунингдек, президент махсус қарор билан Ӯзбекистон давлат телевидениеси каналларига рамазон ойига бағишланган дастурларни олий даражада тайёрлаб, халққа тақдим этиш мажбуриятини юклади. Бугунги кунда ифторлик ва саҳарлик пайти “Зиё” ва “Нур” каби маънавий дастурлар эфирга узатилмоқда. Ой давомида “Ёшлик”, “Маҳалла”, “Маънавият ва маърифат” каби телеканалларда руҳонийлар ва мутахассислар иштирокида диний руҳдаги дастурлар берилади. Ӯзбекистон Мусулмонлари идорасининг сайтида эса мунтазам равишда фуқароларнинг диний ва шаръий саволларига жавоб бериб борилади. Ушбу сайт ва бошқа маърифий сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали онлайн хатми Қуръонлар ӯтказилади.