Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3000 кишидан ошди
(last modified Fri, 22 May 2020 07:43:47 GMT )
май 22, 2020 12:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3000 кишидан ошди

2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 (+39) нафарни ташкил қилмоқда. 

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 6 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 28 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди. 

Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг 13 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятларига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2407 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда 586 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.