Ўзбекистонда коронавирусга касалланганлар сони 3089 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52446-Ўзбекистонда_коронавирусга_касалланганлар_сони_3089_нафарга_етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 май соат 17:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 11 кишига кўпайиб, 3089 нафарга етганини маълум этди.
(last modified 2020-05-24T06:38:04+00:00 )
май 23, 2020 17:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга касалланганлар сони 3089 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 май соат 17:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 11 кишига кўпайиб, 3089 нафарга етганини маълум этди.

Коронавирусга янги касалланиш ҳолатларининг биттаси Дубай—Тошкент йўналишидаги чартер рейсда келган, яна бири Қозоғистон орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилганини Дарё сайти келтирган..

Қолган тўққиз ҳолатда, жумладан, икки ҳолатда Тошкент шаҳрида, етти ҳолатда Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан коронавирус аниқланган.

«Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган», — дейилади ССВ ахборотида.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентдаги «Ўрикзор» бозоридаги дўконлардан бирининг сотувчисида коронвирус аниқлангани, шу боис бозор вақтинча ёпилганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 2525 нафари соғайган, 551 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, 13 нафар бемор эса коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.