Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3261 кишига етди
Ўзбекистонда 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 46 кишига кўпайиб, 3261 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар бўлиб, улардан 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) кириб келган ва карантинга олинган де хабар берган дарё сайти.
Қолган икки нафари чегара пост орқали Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлиб, бири Сирдарё, иккинчиси эса Тошкент вилоятига кириб келган.
Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирус инфекциясига чалинган 2607 фуқаро бутунлай соғайган. Айни вақтда 641 бемор даволанмоқда. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.