Ўзбекистон ва Қозоғистон ноқонуний миграцияга қарши курашда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида имзоланган ноқонуний миграцияга қарши кураш битими кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, бу келишув ўтган йилнинг 15 апрелида, Қозоғистон президенти Жомарт Тўқаевни Ўзбекистонга қилган сафари доираида имзоланганди.
Мазкур шартнома асосида ноқонуний миграция ҳамда ҳар икки мамлакат ҳудудларига ноқонуний равишда кирган шахсларга нисбатан чоралар кўриш учун ўзаро ҳамкорликлар йўлга қўйилади.
Бундан ташқари ноқонуний мигарцияга қарши кураш , маълумот ва тажриба алмашиш, ҳамда икки мамлакат хизматчилари маҳоратини ошириш, илмий ўрганишлар шунингдек қўшма ҳатти ҳаракатларни тартибга солиш мазкур келишув мақсадларидандир.
Қозоғистон мамлакат Ўзбекистоннинг энг буюк иқтисодий шерикларидан ҳисобланади.
Икки мамлакат ўртасидаги товарр айирбошлаш ҳажми ўтган йилда 10,6 фойизга ошиб 2 миллиард 750 миллион долларга етган.