Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 3662 тага етди
(last modified Mon, 01 Jun 2020 06:12:19 GMT )
июн 01, 2020 11:12 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 3662 тага етди

Ўзбекистонда 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 39 нафарга кўпайиб, 3662 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 24 таси Тошкент вилоятидаги Карантин марказида бўлган (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида аниқланган деб Дарё сайти хабар қилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида карантинда бўлган 6 фуқарода, Наманган вилоятида карантинда бўлган 1 фуқарода, Сирдарё вилоятига кириб келган 2 ва Тошкент вилоятига кириб келган 2 нафар халқаро юк машина ҳайдовчиларида коронавирус қайд этилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида аҳоли орасида тўртта касалланиш ҳолати аниқланган.

Ҳозиргача Ўзбекистон бўйича касалланганларнинг 2837 нафари соғйган ва 15 нафар ҳам бу вирус натижасида вафот этган.

Айни вақтда 810 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ