Ўзбекистоннинг Бойсун туманида экстремистик гуруҳи қўлга олинди
Кеча Бойсунда Сурхондарё вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган «Жиҳодчилар»- экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Дарё сайтига кўра, экстремистик фаолиятга алоқадорликда гумон қилинаётган Бойсун туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаронинг яшаш манзилларида тинтув ва олиб қўйиш тергови ўтказилган. Тинтув натижасида уларнинг айримлари ўзларининг уяли алоқа воситалари ва компьютер қурилмалари хотирасида тақиқланган адабиётларни сақлаш ва тарқатиш орқали инсон онгини ёт ғоялар билан бузиб келаётгани маълум бўлган.
«Дастлабки текширувлар натижасида аниқланишича, экстремистик гуруҳнинг аъзолари меҳнат мигранти сифатида Россияга бориб, у ерда ишлаши давомида халқаро террористик ташкилотларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолган ва оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб келган. Улар яшаш манзилларига келганларидан кейин ҳам туман ҳудудида ‘Жиҳодчилар’ экстремистик оқимининг яширин жамоатини тузиб, яқинлари орасида даъват қилиш ишларини олиб бориб, экстремистик руҳдаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланди», — дейилади хабарда.
Ҳозирда, аниқланган материаллар юзасидан судга доир адабиёцҳунослик экспертизалари тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.