июн 09, 2020 11:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтириб олганлар сони 4448 тага етди

Ўзбекистон ССВ эълон этган 9 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4448 (+8) нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар қилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Айни пайтда республикада 3357 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ҳозирда мамлакатда 1073 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ