Тошкент хорижий фуқаролар яшаши учун энг арзон шаҳар
(last modified Wed, 10 Jun 2020 08:21:23 GMT )
июн 10, 2020 13:21 Asia/Tashkent
  • Тошкент хорижий фуқаролар яшаши учун энг арзон шаҳар

Mercer компанияси ҳисоботига асосан, хорижлик мутахассислар (экспатлар) яшаши учун энг қиммат шаҳар Ҳонгконг деб топилди. Эътиборлиси, Тошкент экспатлар яшаши учун яна энг арзон шаҳарлардан бири деб топилди.

Туркманистон пойтахти Ашхобод экспатлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар орасида 2-ўринни эгаллаб, Токио, Цюрих, Сингапур, Сеул ва Шанҳай каби шаҳарларни ортда қолдирган. Бир йил аввал Ашхобод ушбу Cost of Living Survey рейтингида 7-ўринни эгаллаган. 

Тошкент эса экспатлар учун энг арзон шаҳарлар орасида яна етакчилар қаторида бўлди. Ўзбекистон пойтахти рейтингда келтирилган 209 та шаҳар ичида 206-ўринни эгаллаган. Тошкент ушбу ўринни Қирғизистон пойтахти Бишкек билан бўлишган. Бир йил аввал Тошкент 208-ўринни эгаллаган.

Экспатлар учун энг қиммат шаҳарлар ўнталигидан Ҳонгконгдан ташқари, Токио, Цюрих, Сингапур, Нью-Йорк, Шанҳай, Берн, Женева ва Пекин жой олган.

Ёрлиқ