Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни табриклади
(last modified Fri, 12 Jun 2020 12:27:24 GMT )
июн 12, 2020 17:27 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни табриклади

Бугун Россия Федерациясида "Россия Куни" миллий байрами нишонланмоқда. Бундан 30 йил олдин 1990 йил 12 июн куни Россия суверенитети декларацияси қабул қилинган.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Куни билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Россия куни билан табриклади", - дейилган хабарда. 

12 июн - Россия Федерациясида "Россия Куни" байрами сифатида нишонланади. 1990 йилда ушбу кун РСФСР давлат суверенитети декларацияси қабул қилинган. Ушбу декларацияда РСФСР қонунларига ўша вақтда ҳар томонлама заифлашган СССР қонунларидан кўра устуворлик бериш белгиланган эди. 2002 йилга қадар ушбу байрам "Декларация қабул қилинган кун" деб аталган.

Қизиғи шундаки,  бу байрам ҳеч қачон "Россия мустақиллик куни" дейилмаган. 

 

Ёрлиқ