Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4901 кишига етди
июн 13, 2020 10:57 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда карантинда бўлган шахслар орасида вирус аниқланди, 16 нафар бемор оғир аҳволда.
Спутник сайтининг хабар қилишича, 13 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4901 нафарга етди.
Карантин марказидаги янги беморлар: 22 нафари — коронавирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари — хориждан чегара пост орқали мамлакатга кириб келган.
Ҳозирда даволанаётган 1124 нафар беморнинг 14 нафари — оғир, 2 нафари — ўта оғир аҳволда.