Ўзбекистонда яна 2 та янги эркин савдо зонналар ташкил этилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52854-Ўзбекистонда_яна_2_та_янги_эркин_савдо_зонналар_ташкил_этилади
Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистонга туташ ҳудудларида «Қўнғирот» ва «Дўстлик» эркин савдо зоналари ташкил этилиши мумкин. ЭСЗларнинг фаолият муддати 30 йилга мўлжалланиб, унинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини тақдим этиш кўзда тутилган.
(last modified 2020-06-13T09:56:34+00:00 )
июн 13, 2020 12:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда яна 2 та янги эркин савдо зонналар ташкил этилади

Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистонга туташ ҳудудларида «Қўнғирот» ва «Дўстлик» эркин савдо зоналари ташкил этилиши мумкин. ЭСЗларнинг фаолият муддати 30 йилга мўлжалланиб, унинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини тақдим этиш кўзда тутилган.

Газета .уз сайтига кўра, Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистон билан туташ ҳудудларида «Қўнғирот» ва «Дўстлик» эркин савдо зоналарини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги тегишли президент фармони лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланди.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасидан кўзланган мақсад минтақавий савдони ривожлантириш, ўзбек маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, чегара ҳудудининг транспорт, транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш учун имкониятларни кенгайтиришдан иборат.

Лойиҳада, Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Туркманистон билан чегарадош ҳудудида «Қўнғирот» эркин савдо зонаси ва Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида «Дўстлик» эркин савдо зонаси ташкил этилиши кўзда тутилган.

  •