Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 15 Jun 2020 13:52:52 GMT )
июн 15, 2020 18:52 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 8-14 июн  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни табриклади.
  2. Ӯзбекистон Президенти ЕТТБ президенти билан онлайн музокара ўтказди.
  3. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси раиси Эрон парламентининг янги раисига табрик мактуби йўллади.
  4. Ўзбекистонда карантин 1 августга қадар узайтирилди
  5. июн 14, 2020 19:06 Asia/Tashkent
  6. Ўзбекистонда карантин 1 августга қадар узайтирилди.
  7. World Gold Council: Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 17-ўринда.
  8. Ўзбекистонда яна 2 та янги эркин савдо зонаси ташкил этилади.
  9. Қалбаки валюта сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга тушди.
  10. Ўзбекистоннинг Бойсун туманида экстремистик  гуруҳи  қўлга олинди

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Куни билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Россия куни билан табриклади", - дейилган хабарда.

12 июн - Россия Федерациясида "Россия Куни" байрами сифатида нишонланади. 1990 йилда ушбу кун РСФСР давлат суверенитети декларацияси қабул қилинган. Ушбу декларацияда РСФСР қонунларига ўша вақтда ҳар томонлама заифлашган СССР қонунларидан кўра устуворлик бериш белгиланган эди. 2002 йилга қадар ушбу байрам "Декларация қабул қилинган кун" деб аталган.

Қизиғи шундаки,  бу байрам ҳеч қачон "Россия мустақиллик куни" дейилмаган.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Эрон парламентининг янги раиси Муҳаммадбоқир Қолибофга бу лавозимга таийнлангани муносабати билан табрик мактуби йўллади.

Ўзбекистон парламенти раиси Нуриддинжон Исмоилов, ўз мурожаатида Муҳаммадбоқир  Қолибофга парламенти раислиги лавозимидаги иш-фаолиятларига омад ва мувафаққиятлар тилаб,  икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар, жумладан парламентлараро ҳамкорликларни янада кенгайишига умид билдирди.

Х  Х  Х

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Х  Х  Х

Германиянинг дунё қимматбаҳо металлар ва хом-ашё бозорига ихтисослашган Goldseiten.de интернет-саҳифасида мамлакатларнинг олтин заҳиралари бағишланган World Gold Council (Жаҳон олтин кенгаши) ҳисоботи тўғрисида маълумот берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Юз.уз сайтига кўра, Жаҳон олтин кенгашининг 2020 йил 1 июндаги ҳисоботига кўра, 335,9 тонна олтин захирасига эга Ўзбекистон дунёда 17-ўринда турибди. Бу мамлакат валюта захирасининг 59,1 фоизини ташкил этади, дейилади ҳисоботда. Ундан кейинги ўринда Саудия Арабистони (323,1 тонна, 3,4 фоиз).

Ҳисоботда биринчи ўринни АҚШ эгаллаб турибди - 8 133,5 тонна, иккинчи ўринда - Германия (3 363,6 тонна), учинчида эса - Халқаро валюта жамғармаси (2 814,0 тонна).

Х  Х  Х

 Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистонга туташ ҳудудларида «Қўнғирот» ва «Дўстлик» эркин савдо зоналари ташкил этилиши мумкин. ЭСЗларнинг фаолият муддати 30 йилга мўлжалланиб, унинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини тақдим этиш кўзда тутилган.

Image Caption

 

Газета .уз сайтига кўра, Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистон билан туташ ҳудудларида «Қўнғирот» ва «Дўстлик» эркин савдо зоналарини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги тегишли президент фармони лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланди.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасидан кўзланган мақсад минтақавий савдони ривожлантириш, ўзбек маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, чегара ҳудудининг транспорт, транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш учун имкониятларни кенгайтиришдан иборат.

Лойиҳада, Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Туркманистон билан чегарадош ҳудудида «Қўнғирот» эркин савдо зонаси ва Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида «Дўстлик» эркин савдо зонаси ташкил этилиши кўзда тутилган.

Х  Х  Х

Бойсунда Сурхондарё вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган «Жиҳодчилар»- экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Дарё сайтига кўра, экстремистик фаолиятга алоқадорликда гумон қилинаётган Бойсун туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаронинг яшаш манзилларида тинтув ва олиб қўйиш тергови ўтказилган. Тинтув натижасида уларнинг айримлари ўзларининг уяли алоқа воситалари ва компьютер қурилмалари хотирасида тақиқланган адабиётларни сақлаш ва тарқатиш орқали инсон онгини ёт ғоялар билан бузиб келаётгани маълум бўлган.

«Дастлабки текширувлар натижасида аниқланишича, экстремистик гуруҳнинг аъзолари меҳнат мигранти сифатида Россияга бориб, у ерда ишлаши давомида халқаро террористик ташкилотларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолган ва оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб келган. Улар яшаш манзилларига келганларидан кейин ҳам туман ҳудудида ‘Жиҳодчилар’ экстремистик оқимининг яширин жамоатини тузиб, яқинлари орасида даъват қилиш ишларини олиб бориб, экстремистик руҳдаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланди», — дейилади хабарда.

Ҳозирда, аниқланган материаллар юзасидан судга доир адабиётшунослик экспертизалари тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Ёрлиқ