Кападзе: Эронга қарши учрашув қийин кечади
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийси Осиё чемпионатининг очилиши маросимида Эронга қарши ўйинни ҳар иккала жамоа учун қийин кечишини таъкидлади
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди ва Ўзбекистон ёшлар термаси биринчи гуруҳда Эрон, Камбожа ва Индонезия билан ўйнайдиган бўлди.
Осиё мусобақалари Ўзбекистон мезбонлигида 14-31 октябрь кунлари ўтказилади.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ юлдузи ва мамлакат ёшлар термаси мураббийси Темур Кападзе Ўзбекистон ешлар термасини Эрон, Камбожа ва Индонезия билан бир гуруҳда жой олганига билдирган муносабатида, Осиё чемпионати мусобақаларини очилишида Эрон термаси билан ўйнамймиз ва бу учрашув ҳар иккала терма жамоа учун осон эмас. Менимча иикита кучли термалар билан қуръа ташлаш яхшидир деб изоҳлади.
У ўз сўзларида биз мусобақаларда яхши натижаларга эришиш учун ўз жамоамизни яхши тайёр этганмиз, чемпион бўлишдан бошқа мақсадимиз йўқ деб қўшимча қилди.