Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6025 нафарни ташкил этди
(last modified Sat, 20 Jun 2020 05:40:03 GMT )
июн 20, 2020 10:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6025 нафарни ташкил этди

Ўзбекистонда 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 кишига ортиб, 6025 кишига етганини мамлакта ССВ хабар қилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида — хориждан чегара пост орқали мамлакатга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланганни Дарё хабар қилмоқда..

Айни пайтда Ўзбекистонда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган, 1733 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.

Мамлакатда коронавирус пандемияси бошланганидан буён ҳозирга қадар 19 нафар фуқаро касаллик асоратларидан  ваот этган.

Ёрлиқ