Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Индонезия, Норвегия ва Қатар ўртасида видеоконференция ўтказилди
(last modified Sat, 20 Jun 2020 09:34:48 GMT )
июн 20, 2020 14:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Индонезия, Норвегия ва Қатар ўртасида видеоконференция ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича онлайн-конференцияда иштирок этди.

 Ташқи ишлар вазирлигининг сайтига таяниб Уза.уз хабар қилган.

Маслаҳатлашув учрашувида АҚШ, Германия, Индонезия, Норвегия ва Қатар давлатлари махсус вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда Афғонистондаги можарони ҳал қилиш ҳамда афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ бошлаш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Афғонистонга барча имкониятларни ишга солган ҳолда кўмаклашишнинг, айниқса пандемия шароитида ёрдамлашишнинг устувор йўналишлари тўғрисида батафсил фикр алмашилди.