Ўзбекистоннинг  тил тӯғрисидаги  сиёсати ва Россиянинг муносабати
(last modified Sun, 21 Jun 2020 15:09:33 GMT )
июн 21, 2020 20:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг  тил тӯғрисидаги  сиёсати ва Россиянинг муносабати

Собиқ совет республикаларида тил сиёсати дунёнинг бошқа қисмларига нисбатан нозикроқ бўлиши мумкин, шунинг учун Ўзбекистоннинг бу борадаги тажриба ва сиёсати таважжуҳга лойиқ.

Жорий йилнинг май ойида Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Ӯзбекистоннинг барча давлат идораларида ўзбек тилидан фойдаланишни мажбурий қилувчи қонун лойиҳасига муносабат билдирди. Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган қонун лойиҳасига кўра, мамлакат ҳокимияти органлари бу қонунга риоя қилмаса, жаримага тортилади. Москва Ўзбекистондаги бу сиёсий ҳаракатга кескин муносабат билдирди.  Чет элда миллий тил ва маданиятни қўллаб-қувватлаш ҳар қандай динамик ривожланаётган ташқи  сиёсатнинг табиий хусусиятидир ва кўпинча "юмшоқ куч" воситаси сифатида қаралади. Аммо Россия ТИВ вакили берган баёнотни  Ӯзбекистонга таъсир ӯтказиш усули деб қараш мумкин.

"Бизнинг фикримизча, ушбу қонун оммавий ахборот воситаларида тортишувларга сабаб бўлди. Маълум бӯлишича, бу қонуннинг тарафдорлари озчиликни ташкил қилади,-- деди Мария Захарова бунга жавобан. --Кўпчилик рус тилининг расмий ва маъмурий доираларда сақланиши кераклигини исташади  ва бу икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатлар тарихи ва сифатига мос келади. Гап шундаки, бу нарса Ўзбекистон халқининг манфаати учун ҳамдир, чунки улар Россияни ишлаш ва ўқиш учун танлайдилар. Ўзбекистон томонининг таклифига биноан тўлиқ рус тилини ўқитиш дастури амалга оширилаётгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Ушбу схемага асосан рус тили ва адабиётини ўқитиш бўйича кенг қамровли дастур ишга туширилади, бир нечта тилларни ўқитиш марказлари очилади, таълим бўйича мутахассислар тайёрланади, шунингдек, Россия олий ўқув юртларида ўзбекистонлик талабалар квотаси ошади”

Можародан бир неча ой олдин Россия Марказий   Осиёнинг қатор давлатларида  алифбони кириллчадан лотин ёзувига ӯтказиш масаласида аксиламал кӯрсатганди . Бу нарса собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида яшовчи рус тилида сӯзлашувчи озчилликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида тортишувларни келтириб чиқарди.Буларнинг назарида алифбони ӯзгартириш этник русларга нисбатан камситиш билан тенгдир. Айримлар ҳатто алифбони ӯзгартириш Россия нуфузини пасайтиришга олиб келади, дея иддао ҳам қилишди. Улар бу ҳодисага  геополитик ниқоб кийдиришга ҳаракат қилишди.

Москва Ўзбекистон Адлия вазирлиги тақдим этган қонун лойиҳасига кескин муносабат билдирди. Ӯзбекистонда ҳам Россиянинг бу аксиламалига муносабат кескин бӯлди. Баъзи расмийлар Москванинг бу муносабатини Ӯзбекистоннинг  ички ишларига аралашиш,  деб талқин қилишди. Россия баёноти Ўзбекистон президентининг Москвага ташрифи арафасида янгради. Шунинг учун, бу сафар давомида муҳокама қилиниши керак бўлган музокараларда унга босим ўтказишга қаратилган ҳаракатларнинг бир қисми сифатида кўриб чиқилиши мумкин.

Захарованинг баёноти Евросиё иқтисодий иттифоқининг Ўзбекистондаги жозибадорлигини пасайтирди. Москванинг баёноти  баъзиларни Россиянинг бундай муносабатидан кейин ҳам  Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши  керакми,  деган саволга ундади.

Собиқ совет республикаларида дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан тил сиёсати кўпроқ нозик масала  бўлиши мумкин. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси ва сиёсати катта аҳамиятга эга. Собиқ Совет Иттифоқидаги баъзи давлатларнинг қонунлари рус тилига расмий мақом берган бўлса-да, Ўзбекистон Конституцияси расмий тилни фақат ўзбек тили деб  белгилаган. Бироқ, Совет Иттифоқидан кейинги мустақилликнинг уч ўн йиллиги давомида рус тили жамиятда ва давлат идораларида бемалол ва кенг қўлланилиб келди. Янги қонун лойиҳасига кўра, рус тилидан фақат давлат даражасида воз кечиш керак; Аммо ижтимоий даражада, рус тилида сўзлашувчи аҳоли билан мулоқот қилишда фойдаланадиган тил сифатида камситилмайди.

Image Caption

Сиёсий экспертлар улкан қудратлар ўзларининг манфаатларини илгари суриш ва бошқа мамлакатларга таъсир ўтказишда  фойдаланадиган мавжуд сиёсий воситаларни тавсифлаш учун кўпинча "юмшоқ куч" ва "қаттиқ куч" каби атамалардан фойдаланадилар. Захарованинг баёнотида икки томонлама муносабатлар тарихи ва сифатига урғу берилган бӯлсада, аммо унинг ифода усулидан  неоимпериализм руҳини сезиш мумкин.

Рус тилидаги таълимни қўллаб-қувватлаш ва уни собиқ совет республикаларида давлат тили сифатида тарғиб қилиш Москва ташқи сиёсатининг бир қисмидир. Ўзбек тилини ўқитишни ҳимоя қилиш ва уни расмий ва давлат тилига айлантириш эса Тошкент ички сиёсатининг бир қисми ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Тошкент ва Москванинг тил сиёсати Ўзбекистон ичида ўзаро қарама-қаршидир. Шунинг учун Захарованинг Ўзбекистон Адлия вазирлигининг таклифига муносабати Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишнинг ўзига хос тури сифатида тавсифланиши мумкин.

Ва ниҳоят, Ўзбекистон ҳукумати Адлия вазирлиги таклиф этган лойиҳани тасдиқлаш ва амалга оширишга интиладими- йўқми, бу ҳали  маълум эмас. Аммо агар у бу қонунни қабул қилиб, амалга жорий қилмаса, демак, сўнгги 30 йил ичида Марказий Осиёда давом этаётган геосиёсий мажҳуллик ҳали давом этаверади.

 

 

Ёрлиқ