Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6755 нафарга етди
Ўзбекистонда 24 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 93 кишига кўпайиб, 6755 нафарга етди
Хабар беришларича, янги касалланиш ҳолатларининг
51 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида,
37 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 35 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида),
5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасида)
аниқланган.
«Ҳозирда мамлакатимизда 2176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда», — дейилади вазирлик ахборотида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирусга чалинганларнинг 4560 нафари (68 фоизи) тузалиб, 19 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.