Жанубий Корея Ўзбекистонга 5 млн доллар ажратади /коронавирусга қарши кураш учун ёрдам/
(last modified Tue, 30 Jun 2020 05:16:22 GMT )
июн 30, 2020 10:16 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея  Ўзбекистонга 5 млн доллар ажратади /коронавирусга қарши кураш учун ёрдам/

Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19’га қарши курашиш учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилди.

Шу муносабат билан ушбу дастурни тез фурсатларда амалга ошириш мақсадида Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KОICА)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш режалаштирилган.

Ушбу кўмак доирасида COVID-19 тарқалишига қарши кураш, шу жумладан, тиббий муассасаларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, кадрлар малакасини ошириш, хусусан, тиббиёт соҳаси мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, COVID-19 ҳақида маълумот берадиган мобил иловаларни ишлаб чиқиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини зарур шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш каби турли хил тадбирлар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси тарқалишининг дастлабки босқичида Ўзбекистонга Жанубий Корея ҳам ёрдам кўрсатганди, хусусан, профессор Цой Чже Ук ва Юн Синг Жу каби малакали тиббиёт ходимлари мамлакатга маслаҳатчи сифатида келиб, эпидемияга қарши курашда маҳаллий мутахассисларга ёрдам берди.

Ёрлиқ