Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон орқали мулоқот қилди
(last modified Wed, 01 Jul 2020 09:14:27 GMT )
июл 01, 2020 14:14 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

Азон.уз сайтига кўра, “Телефон мулоқоти чоғида икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни, биринчи навбатда савдо, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва транзит ташувлари, туризм соҳаларида янада кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Давлат раҳбарлари чегераолди ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқаларни давом эттириш, шунингдек, таълим ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш фикрини қўллаб-қувватладилар.

Икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия доирасида ҳамкорлик бўйича қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари коронавирус инфекцияси тарқалишига самарали қарши куршиш мақсадида тегишли идоралар даражасида яқиндан мулоқот ва мувофиқлашувни амалга ошириш муҳим эканини таъкидладилар” дейилади хабарда.

Ёрлиқ