Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 8627 кишига етди
Ўзбекистон ССВ: 1 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 8627 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
85 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида,
24 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида),
2 нафари Тошкент вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси),
5 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида),
7 нафари Хоразм вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида),
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 5682 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (66 фоиз) тузалган, ҳозирга қадар 26 киши COVID-19 қурбонига айланган деб хабар қилган Дарё сайти..
Ҳозирда мамлакатда 2919 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.