Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 9700 нафардан ошди
(last modified Sun, 05 Jul 2020 05:00:33 GMT )
июл 05, 2020 10:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 9700 нафардан ошди

Ўзбекистонда 4 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 97 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9708 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

6 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;

58 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 31 нафари аҳоли орасида);

26 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида);

6 нафари Навоий вилоятида карантиндагилар орасида;

1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 6425 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

15 мартдан буён 31-нафар бемор касаллик асоратларидан вафот этган. 

Ёрлиқ