Ўзбекистонда мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 15 896 кишига етди
(last modified Sat, 18 Jul 2020 06:50:35 GMT )
июл 18, 2020 11:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 15 896 кишига етди

Ўзбекистонда 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 289 кишига кўпайиб, мамлакатда касалликка чалинганлар умумий сони 15 896 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

38 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;

52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;

98 нафари Тошкент шаҳрида;

40 нафари Андижон вилоятида;

20 нафари Самарқанд вилоятида;

19 нафари Жиззах вилоятида;

9 нафари Қорақалпоғистонда;

9 нафари Наманган вилоятида;

4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (57 фоиз) соғайган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 80 нафар бемор COVID-19 қурбонига айланган.

Ҳозирда мамлакатда 6813 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ