Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 16 966 нафарга етди
(last modified Mon, 20 Jul 2020 05:06:40 GMT )
июл 20, 2020 10:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 16 966 нафарга етди

Ҳозирда мамлакатда 7 599 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўзбекистонда тун давомида яна 214 кишида коронавирус тасдиқланди.

“2020 йил 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 966 (+214) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарда . 

Янги касалланганларнинг 34 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 32 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 9 279 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган. 88 киши вирус қурбонига айланган.

Ҳозирда мамлакатда 7 599 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Ёрлиқ