Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 13-19 июл кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ўзбекистон ва Туркия ўртасида солиқ ва инвестицияга оид 2 та шартнома кучга кирди/
- Ўзбекистон Россияга газ экспортини тўхтатди, Хитойга экспорт уч баравар қисқарди.
- Ўзбекистон ва Қатар расмийлари икки томонлама ўзаро ҳамкорликлар ҳақида музокара қилишди.
- Ўзбекистон фуқароларини хориждан қайтариш учун янги чартер рейслар жадвали маълум қилинди.
- Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди.
- Ўзбекистон Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги низони ҳал этишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.
- Сўнгги олти ой ичида Ўзбекистонда 459 ҳукумат амалдорлари жазоланди.
- Бухорода ҳомиладор ҳамшира СEОМ ходими томонидан калтакланди.
- Самарқандда пайдо бўлган «пайғамбар»нинг кимлиги маълум бўлди.
Энди энг муҳиммавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ҳозирда Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга камайган, Россияга экспорт бутунлай тўхтатилган. Бу ҳақда президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинган, дея хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканалига таяниб «Gazeta.uz».
Шавкат Мирзиёев видеоконференсалоқа режимида нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти ҳамда ушбу тармоқларни ривожлантириш ишлари бўйича ҳисоботлар билан танишди.
Ҳозирда Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга камайган бўлса, Россияга экспорт бутунлай тўхтатилган, дея таъкидланди йиғилишда.
"Шу сабабли давлатимиз табиий газ ҳамда барча хом ашё ресурсларни қайта ишлаш ва тижоратлаштиришни йўлга қўймоқда. Импорт маҳсулотларини ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, иқтисодий самарадорликни ошириш учун чора-тадбирлар кўрилмоқда», — дейилади телесюжетда.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистон пандемия сабаб Хитойга газ экспортини қисқартириши мумкинлиги айтилган эди.
Х Х Х
Ўзбекистон ва Қатар Ташқи ишлар вазирлари видеоконференция орқали қилган сўҳбатларида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг истиқболи ҳақида фикр алмашишди.

Видеоконференцияда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Қатар Ташқи ишлар вазири ва бош вазирнинг ўринбосари Шайх Муҳаммад Бин Абдурраҳмон Бин Жассим Ал-Соний ўзаро сиёсий, иқтисодий ва савдо-сотиқ соҳаларда икки томонлама муносабатларни қандай ривожлантириш ҳамда халқаро тузилмалардаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишди.
Шунингдек, томонлар инвестиция киритиш, иқтисодий ҳамкорликларни янада кенгайтириш ҳамда иккитомонлама сиёсий музокараларни кучайтиришни таъкидлашди.
Видеоконференцияли ушбу учрашувнинг давомида Афғонистон бўҳронини ҳал этиш ва ушбу мамлакатда тинчлик музокаралари жараёни бўйича Қатан ва Ўзбекистон ҳамкорликлари бўйича фикр алмашилди.
Х Х Х
Uzbekistan Airways 20 июлдан 2 август санасига қадар ватандошларни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида бир қанча чартер рейсларни амалга оширади.
Транспорт вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш учун 20 июлдан 2 августга қадар режалаштирилган чартер рейслар жадвалини эълон қилди.
Яқин икки ҳафта ичида Россия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, БАА, АҚШ, Исроил ва Германияга 18та рейс амалга оширилади.
Чартер рейслар жадвали:
- 20 июль - Сеул – Тошкент – Се ул
- 20 июль. Тошкент – Москва – Тошкент
- 22 июль. Москва – Тошкент – Москва
- 22 июль. Тошкент – Дубай – Тошкент
- 23 июль. Тошкент – Минск – Тошкент
- 24 июль. Тошкент – Истанбул – Тошкент
- 23 - 24 июль. Тошкент – Франкфурт – Тошкент
- 25 июль. Тошкент – Владивосток – Тошкент
- 26 июль. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
- 27 июль. Сеул – Тошкент – Сеул
- 27 июль. Тель-Авив – Тошкент – Тель-Авив
- 28 июль. Тошкент – Москва – Тошкент
- 29 июль. Минск – Тошкент – Минск
- 30 июль. Истанбул – Тошкент – Истанбул
- 30 июль. Тошкент – Дубай – Тошкент
- 30 - 31 июль. Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент
- 1 август. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
- 2 август. Тошкент – Москва – Тошкент.
Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон ҳудудида 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилиши, хусусан, халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилиши ҳақида хабар берган эдик.
Х Х Х
Сўнгги олти ой ичида Ўзбекистонда 459 ҳукумат амалдорлари жазоланди
Жорий йилнинг олти ойи давомида 327-та жиноий иш тергов қилинди ва 459 давлат амалдорлари жазоланди, деди Ўзбекистон бош прокурори.
Ўзбекистон бош прокурорининг сўзларига кўра, 2019 йилнинг худди шу даврида 397-та жиноий иш тергов қилиниб 537 давлат амалдорлари жазоланган.
Улардан тўрт нафари давлат хизматчилари, 13 нафари вилоят ва 442 нафари туман ва шаҳар ходимларидир.
Ушбу ҳукумат амалдорлари пулни ўзлаштириш, товламачилик, порахўрлик, хизмат вазифасини сўистеъмол қилиш, фирибгарлик, бепарволик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
Ушбу одамлар томонидан содир этилган жиноят натижасида 2020 йилнинг биринчи олти ойида ҳукумат 16 миллион 800 минг доллар йўқотди, шундан 88 фоизи ёки 11 миллион 100 минг доллар ҳукматга қайтарилди.
Х Х Х
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Самарқандда сохта пайғамбар чиқибди» деган хабарлар тарқалган эди.

Самарқанд вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган «коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хитойдаги ўлим масканига бориб келишим керак» деган хабарларга изоҳ берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари суриштирув ишларини олиб боришган.
Аниқланишича, хабардаги фуқаро 1962 йилда Самарқанд туманида туғилган Ҳасан Умаров. Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида истиқомат қилади.
"У 1980-1982 йилларда Афғонистон давлатида фуқаролик урушида ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий хизмат давомида бош қисмидан жароҳат олиб, бош мия контузияси касаллиги билан даволанган», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда Ҳ. Умаровнинг психологик ҳолатини текшириш учун Самарқанд вилоят руҳий касалликлар диспансери мутахассиси кўригидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.