Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 20 минг кишидан ошди
(last modified Sun, 26 Jul 2020 09:35:24 GMT )
июл 26, 2020 14:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 20 минг кишидан ошди

Ўзбекистонда 26 июль соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 274 нафарга кўпайиб, жами касалланиш ҳолатлари сони 20 226 тага етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 136 таси Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,
  • 90 таси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,
  • 29 таси Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,
  • 16 таси Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,
  • 3 таси Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида

аниқланган.

«Айни пайтда Ўзбекистонда 10 831 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган», — дейилади ССВ ахборотида.

Ёрлиқ