Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 28 мингдан ошди /1000 нафар аҳволи оғир/
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 069 нафарга етди
Спутник сайтининг хабар қилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 129 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, коронавирусга чалинган яна икки бемор - Мирзо Улуғбек туманида яшаган 48 ёшли эркак ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли аёл вафот этган. Жами қурбонлар сони 173 тани ташкил қилмоқда.
Инфекцияга чалинган 18 783 (67 %) нафар фуқаролар соғайган.
Ҳозирда республикада 9 113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича сўнгги сутка давомида янги турдаги коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 206 709 нафарни ташкил қилган, 5 116 инсон ушбу вирус қурбонига айланган.