Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 31983 нафарга етди.
(last modified Wed, 12 Aug 2020 05:29:53 GMT )
август 12, 2020 10:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 31983 нафарга етди.

Ўзбекистонда 10 август соат 23:30 дан 11 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 679 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет тўртинчи кун кунлик касалланиш ҳолати 700 га етмаяпти

Дарё сайтининг хабар қилишча, янги касалланган 679 кишининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:

Тошкент шаҳрида — 427 нафар;

Тошкент вилоятида — 174 нафар;

Самарқанд вилоятида — 21 нафар;

Андижон вилоятида — 13 нафар;

Сирдарё вилоятида — 12 нафар;

Наманган вилоятида — 9 нафар;

Сурхондарё вилоятида — 8 нафар;

Навоий вилоятида — 8 нафар;

Бухоро вилоятида — 7 нафар.

Кун давомида 9 та ҳудудда янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

Тошкент шаҳрида 427 кишида коронавирус аниқланди. Август ойининг ортда қолган 11 куни ичида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда  325 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда  509 кишида COVID-19 қайд этилди. 1—11 август оралиғида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 4668 та янги ҳолат аниқланди. Бу Тошкент вилоятидаги барча беморлар сони (4670) билан деярли тенг.

Ёрлиқ