Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 34701 кишига етди
(last modified Sun, 16 Aug 2020 05:22:34 GMT )
август 16, 2020 10:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 34701 кишига етди

Ўзбекистонда 14 август соат 23:30 дан 15 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 684 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет тўққизинчи кун кунлик касалланиш ҳолати 700 га етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 34701 кишини ташкил қилди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, Янги касалланиш ҳолатлари

Янги касалланган 684 кишининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:

Тошкент шаҳрида — 488 нафар;

Тошкент вилоятида — 147 нафар;

Самарқанд вилоятида — 37 нафар;

Наманган вилоятида — 8 нафар;

Хоразм вилоятида — 4 нафар.

Кун давомида 5 та ҳудудда касалланиш ҳолатлари қайд этилди.  9 августдан сўнг коронавирус аниқланаётган ҳудудлар 7 тадан камаймаётганди.

Тошкент шаҳрида 488 кишида коронавирус аниқланди. Август ойининг ортда қолган 15 куни ичида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда -2 август 325 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда 9 август 509 кишида COVID-19 қайд этилди. 1—15 август оралиғида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 6379 та янги ҳолат аниқланди. Пойтахтда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 21 мингдан ошиб, 21002 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича касалланиш ҳолатларининг 60,5 фоизи Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.

Беш ойлик танаффусдан сўнг Тошкент метрополитени яна фаолиятини бошлади.

Ёрлиқ