Ўзбекистонда 22 кун ичида биринчи марта касалланганлар сони 600 дан пасайди
(last modified Tue, 18 Aug 2020 05:13:30 GMT )
август 18, 2020 10:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 22 кун ичида биринчи марта касалланганлар сони 600 дан пасайди

Ўзбекистонда 16 август соат 23:30 дан 17 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 598 та ҳолат қайд этилди. 26 июлдан сўнг кунлик касалланиш ҳолатлари бирон марта 600 дан пасаймаганди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш сони 35927 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари

Дарё сайтининг хаар қилишича, янги касалланган 598 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:

Тошкент шаҳрида — 407 нафар;

Тошкент вилоятида — 155 нафар;

Самарқанд вилоятида — 27 нафар;

Андижон вилоятида — 5 нафар;

Навоий вилоятида — 4 нафар.

Кун давомида фақат 5 та ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. Вафот этганларнинг 3 нафари аёл ва 3 нафари эса эркак.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 232 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 241 нафарни ташкил этмоқда. 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4109 нафар бемордан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 5 кундан буён камаймоқда: 12 август куни 1785 кишининг аҳволи оғир бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 771 нафарга тушди. Ҳозирда даволанишдаги беморларнинг 19 фоизининг аҳволи оғирдир.

Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 3055 нафар. Фарғонада 5, Жиззахда 9, Навоийда 17, Қашқадарёда 18, Хоразмда 24, Сурхондарёда 27, Сирдарёда 29, Қорақалпоғистонда 33, Наманганда 40, Андижонда 43, Бухорода 74, Самарқандда 175 ва Тошкент вилоятида 560 нафар бемор қолди.

Ёрлиқ