Ўзбекистонинг Янгийўл туманида бир гуруҳ «Жиҳодчилар» қўлга олинди
(last modified Thu, 20 Aug 2020 09:40:52 GMT )
август 20, 2020 14:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонинг Янгийўл туманида бир гуруҳ «Жиҳодчилар» қўлга олинди

Ўзбекистон ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ томонидан Янгийўл шаҳри ва туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» оқимининг бир нечта аъзоларидан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Дарё сайтига кўра,  мазкур гуруҳни ташкил қилган 4 нафар шахс Суриядаги террористик ташкилот аъзолари сафига бориб қўшилган ҳолда жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

Улар ўз навбатида Тошкентнинг Янгийўл шаҳар ва туманида яшовчи яқин танишларини ҳам шу йўлга даъват қилган ҳолда Сурия давлатидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.