Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 39348 нафарга етди
(last modified Tue, 25 Aug 2020 04:51:26 GMT )
август 25, 2020 09:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 39348 нафарга етди

23 август соат 23:00 дан 24 август соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 402 та ҳолат қайд этилди

Бу сўнгги 48 кун ичидаги энг кам касаллик аниқланган кунлар орасида 21 августдаги  кўрсаткичдан (381 та ҳолат) кейинги иккинчи натижадир. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 39348 нафарга етди деб хабар қилган Дарё сайти.

ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 280 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 289 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3517 нафар бемордан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39348 нафар бемордан 35551 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

Ёрлиқ