Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари қўнғироқлашди
сентябр 03, 2020 13:32 Asia/Tashkent
Сергей Лавров ва Абдулазиз Камилов телефон орқали мулоқотида, олий ва юқори даражалардаги, жумладан, Ўзбекистон раислик қилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги шаклидаги ҳамда Россия раислигида ШҲТ доирасидаги қўшма тадбирларга тайёргарлик жараёнига эътибор қаратдилар.
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари шунингдек, бу йилги учрашувлар доирасидаги ҳар икки томоннинг вазифаларини ҳам белгилаб олишди: Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия иккинчи мажлиси ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 21-йиғилиши деб хабар қилган Спутник сайти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилгани айтилганди.