Одессада турк масжиди имомини тириклай кўмиб юборган Ўзбекистон фуқаролари 15 йилга қамалди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i54452-Одессада_турк_масжиди_имомини_тириклай_кўмиб_юборган_Ўзбекистон_фуқаролари_15_йилга_қамалди
Кеча Одесса вилояти Овидиопол туман суди уч нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарди. Ушбу фуқаролар 2017 йилда қилган жинояти учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.
(last modified 2020-09-05T04:54:04+00:00 )
сентябр 04, 2020 16:51 Asia/Tashkent
  • Одессада турк масжиди имомини тириклай кўмиб юборган Ўзбекистон фуқаролари 15 йилга қамалди

Кеча Одесса вилояти Овидиопол туман суди уч нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарди. Ушбу фуқаролар 2017 йилда қилган жинояти учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Дарё сайтининг хабар қилишича, суд қилган андижонлик фуқаролар 2017 йилда ўта оғир жиноятни содир этган: одам ўғирлаш, таъмагирлик, қасддан одам ўлдириш. Улар бир эркакни тириклай кўмиб юборган.

Ўлдирилган эркак Туркия фуқароси бўлган ва маҳаллий турк масжидида имом бўлиб ишлаган, шунингдек, бозорда матолар савдоси билан шуғулланган.

Одессадаги турк ҳамжамияти бу каби енгил ҳукмдан норози ва апрелляцияга мурожаат қилиш ниятида.

Украина қонунчилигига кўра, бу каби жиноятни содир этганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилади.