Ўзбекистон 5 та мамлакат билан доимий парвозларни тиклаяпти
"Uzbekistan Airways" АЖ мунтазам халқаро авиақатновларни қайта тиклаётгани ҳақида хабар қилди. Унга кўра, кеча, 4 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда қуйидаги йўналишлар бўйича парвозларни мунтазам равишда қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қалампир.уз сайтининг хабар қилишича, Тошкент-Дубай-Тошкент - ҳафтада бир марта 4 сентябрдан жума кунлари;
Тошкент-Франкфурт-Тошкент - ҳафтада бир марта 10 сентябрдан пайшанба кунлари;
Тошкент-Олмаота-Тошкент - ҳафтада бир марта 11 сентябрдан жума кунлари;
Тошкент-Бишкек-Тошкент - ҳафтада бир марта 14 сентябрдан душанба кунлари;
Тошкент-Истанбул-Тошкент - 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябрь.
Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА ва Туркиядан мунтазам рейслар билан келган йўловчиларда коронавиурс тести салбий эканлиги тўғрисида маълумотнома бўлса, уларнинг иситмаси ўлчаниши лозим.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг жорий йил 1 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Коронавирус пандемияси даврида мунтазам халқаро авиақатновларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома тасдиқланди.
Мазкур вақтинчалик йўриқнома 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга кириши ҳамда мазкур йўриқнома кучга киргандан сўнг хориждаги фуқароларни тўлов асосида меҳмонхонага карантинга жойлаштириш шарти билан чартер қатновларини ташкил этиш бўйича туроператорлар ҳамда авиакомпанияларга рухсатномалар бериш амалиёти тўхтатилиши, шу билан бирга аввал берилган рухсатномалар 2020 йил 1 октябрга қадар амал қилиши белгилаб қўйилди.
-
Ўзбекистонда 3 сентябрь куни 257 кишида коронавирус аниқланди /сўнгги 68 кундаги энг паст кўрсаткич/