Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 07 Sep 2020 13:01:25 GMT )
сентябр 07, 2020 18:01 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 31 август – 6 сентябр  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари қўнғироқлашди.
  • Ўзбекистонда  коронавирусга ва иқтисодий инқирозга қарши курашиш учун 4,8 миллиард доллар сарфланди.
  • Боғча ва мактаблар қачондан очилиши маълум бўлди.
  • Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб жума намозларига рухсат берилди.
  • Ўзбекистон 5 та мамлакат билан доимий парвозларни тиклаяпти.
  • Хоразмда ўз уйини казинога айлантириб олган «қиморбоз» ушланди.
  • Бухорода байроқ кўринишида бўялган машина жарима майдонига олиб кириб қўйилди.
  • Ўзбекистон - Эрон учрашуви 8 октябрьга кўчирилди.
  • Одессада турк масжиди имомини тириклай кўмиб юборган Ўзбекистон фуқаролари 15 йилга қамалди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Сергей Лавров ва Абдулазиз Камилов телефон орқали мулоқотида, олий ва юқори даражалардаги, жумладан, Ўзбекистон раислик қилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги шаклидаги ҳамда Россия раислигида ШҲТ доирасидаги қўшма тадбирларга тайёргарлик жараёнига эътибор қаратдилар.

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари шунингдек, бу йилги учрашувлар доирасидаги ҳар икки томоннинг вазифаларини ҳам белгилаб олишди: Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия иккинчи мажлиси ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 21-йиғилиши деб хабар қилган Спутник сайти.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Молия вазири Тимур Ишметов коронавирусга ва иқтисодий инқирозга қарши курашиш учун жами кўрилган чораларнинг миқдори март-июнь ойининг ўзида 49,3 триллион сўмни /4,8 миллиард доллар/ ташкил қилганини айтди

Ҳудуд24.уз сайтига кўра, инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 5,3 триллион сўм, берилган солиқ ва божхона имтиёзлари 1,6 триллион сўм, тижорат банклари томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 15,7 триллион сўм кредитлар ажратилди ҳамда 24,5 триллион сўм миқдоридаги кредитларнинг муддати узайтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон молия вазирининг таъкидлашича, 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига ҳукумат номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз маблағлари қолдиғи 19,6 миллиард АҚШ доллари эквивалентини ташкил этди.

Давлат ташқи қарзи 1,7 миллиард АҚШ долларига ёки 2020 йил бошига нисбатан 10,9 фоизга ошиб, 1 июль ҳолатига 17,3 миллиард АҚШ долларига етди.

Давлат ички қарзи эса 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 0,3 миллиард АҚШ долларига ошиб, 2,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Х  Х  Х

Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди.

2020 йил 5 сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

- жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш; - диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши; - санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;- ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.- тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;- диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

Х  Х  Х

Бухоро шаҳрида туғилган Т. Ф. 31 август куни Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси бўйлаб ўз бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли транспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси «Давлат байроғи» тусида бўяб ўзгартириб юрди.

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчи шахсига оид ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз ҳам ҳаракатланган.

«Шу сабабли вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қонуний чора кўриш учун транспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди» - дейилади ИИВ хабарида.

Х  Х  Х

ФИФАнинг 2020 йил 18 август куни ЎФАга юборган расмий хатига мувофиқ, жорий йилнинг сентябрь ойидаги ФИФА кунлари 2022 йил январь ойигача қолдирилди

Эрон футбол федерациясининг илтимосига биноан, Ўзбекистон  ва Эрон жамоаларининг ўртоқлик учрашуви 7 сентябрдан 7 октябрь санасига кўчирилди. Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сентябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғини режалаштирилганидек ўтказилади, деб  championat.asia/uz/ хабар қилган.

Шу сабабли, Тожикистон футбол федерацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон - Тожикистон ўртоқлик ўйини аввалдан режа қилинганидек, 3 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.