Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 43975 нафарга етди
(last modified Tue, 08 Sep 2020 05:18:00 GMT )
сентябр 08, 2020 10:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 43975 нафарга етди

Бир сутка ичида /6 сентябр соат 23:00 дан 7 сентябрь 23:00/коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 312 та ҳолат қайд этилиши билан, беш кун ичида биринчи марта кунлик касалланиш ҳолатлари 300 тадан ошди.

Янги касалланган 312 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган деб хабр қилади Дарё сайти..

ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 354 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 365 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2027 нафар бемордан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 654 нафарга етди.

7 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида 317 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Сентябрнинг беш кунида кунлик соғайиш кўрсаткичи янги касалланиш ҳолатларидан ортиқ бўлган бўлса, қолган икки кунида паст бўлди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 975 нафар бемордан 41 594 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Икки кун аввал ҳам даволаниш кўрсаткичи 94 фоиз бўлганди. Бу энг юқори натижа ҳисобланади.

Ёрлиқ