«Арми – 2020» халқаро ўйинларида Ўзбекистон 3-ўринни эгаллади
сентябр 10, 2020 11:20 Asia/Tashkent
2020 йилнинг 23 августидан 5 сентябригача давом этган «АрМИ – 2020» халқаро армия ўйинларида 30 дан ортиқ давлатнинг 160 дан зиёд жамоаси қаторида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16 йўналишда мусобақаларида фаол иштирок этди.
Ўтган йил ўзбекистонликлар умумжамоа ҳисобида 32 мамлакат ҳарбийлари ўртасида жами 14 йўналишда – 2 та биринчи, 4 та иккинчи, 5 та учинчи ўринни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаган бўлса, жорий йилга 3-поғонага кўтарилди деб хабар қилган Аниқ.уз.
Ўзбекистон ҳарбийлари "Содиқ дўст”, “Йўл патрули” , “Йўл патрули” каби мусобақаларда ҳам биринчи ўринни эгаллаган.