Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати ўзгарди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i5464-Ўзбекистонда_шартнома_бўйича_ҳарбий_хизмат_муддати_ўзгарди
Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати ўзгарди
(last modified 2018-08-22T13:17:50+00:00 )
сентябр 27, 2016 09:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати ўзгарди

Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати ўзгарди

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, шартнома асосида ҳарбий хизматга қабул қилинаётган шахслар билан дастлабки шартнома 5 йил муддатга тузилади.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати 5 йил этиб белгиланди, деб хабар беради "Новости Узбекистана". «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, шартнома асосида ҳарбий хизматга қабул қилинаётган шахслар билан дастлабки шартнома 5 йил муддатга тузилади. Ҳарбий хизматда бўлишга имкон берувчи ёшга қадар 5 йилдан кам қолган бўлса, шартнома бундан оз муддатга тузилиши мумкин. Илгарилари ҳарбий хизматни ўташ борасидаги дастлабки шартнома муддати унвонга боғлиқ эди. Хусусан, оддий аскар ва сержантлар билан 3 йил, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ бўйича эса 5 йил муддатга шартнома тузиларди. Ҳарбий хизматни ўташ муддати ва унинг асосий шартлари илгаригидек каби шартномада белгиланади.