Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 51 769 кишига етди
сентябр 21, 2020 15:38 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда бугун яна 149 кишида коронавирус аниқланиши билан мамлакатда бу вирусни юқтириб олганлар сони 51 минг 769 кишига етган.
Расмий статистикада жами ҳолатлар 51 769 кишига етган: улардан 47 932 нафари тузалган.
Қурбонлар сони камида 2 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича 435 нафарга етди.
Жами соғайиб чиққанлар 47 932 нафар ёки касалланганларнинг 93 фоизини ташкил этмоқда.
Айни пайтда 3 275 нафар бемор COVID-19'дан даволанмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.