Бу ҳафта Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши мумкин
(last modified Mon, 28 Sep 2020 16:21:19 GMT )
сентябр 28, 2020 21:21 Asia/Tashkent
  • Бу ҳафта Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистон ҳудудида кам булутли ва нисбатан илиқ ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат шу кун иқлимий меъёрларидан бироз паст бўлиб, 20-25 даражагача кўтарилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

29-30 сентябрда бутун Ўзбекистон ҳудуди баландликдаги циклон таъсирида бўлади. Республика бўйича булутлилик ортиши кутилмоқда.

29 сентябрда кўпчилик вилоятларда айрим жойларга ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Бухоро вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

30 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона войдийси вилоятларида ёмғир ёғади. Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

29-30 сентябрда кундузги ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 6-8 даражага пастдир.

1-3 октябрда бутун мамлакатимиз ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тунда ва эрталаб совуқ ҳаво оқимининг таъсири ҳали сақланиб туради, ҳарорат 5-8 даражагача пасаяди. Кундузи қуёш нурлари ҳавони аста иситиб, ҳарорат 22-25 даражагача кўтарилади.

Ёрлиқ