Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 58 421 нафарга етди
(last modified Sun, 04 Oct 2020 05:52:35 GMT )
октябр 04, 2020 10:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда  коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 58 421 нафарга етди

Ўзбекистонда ўтган тун давомида яна 183 кишида коронавирус аниқланиши билан касалланганларнинг умумий сони 58 421 нафарга етди.

Янги касалланганларнинг 81 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Жиззах вилоятида, 21 нафари Тошкент вилоятида,18 нафари Сирдарё вилоятида, 16 нафари Қашқадарё вилоятида,  13 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар орасида аниқланган деб хабар қилган Спутник сайти.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 479 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 54854 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Вафот этганлар сони эса 480 нафардан ошган.

Ҳозирда мамлакатда 3088 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Ёрлиқ