Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 61,5 мингдан ошди
октябр 13, 2020 10:45 Asia/Tashkent
ўзбекистон ССВга кўра, ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 115 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 61 534 нафарга етди
Янги касалланганларнинг:
55 нафари Тошкент шаҳрида;
14 нафари Наманган вилоятида;
13 нафари Сирдарё вилоятида;
10 нафари Жиззах вилоятида;
10 нафари Қашқадарё вилоятида;
9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
4 нафари Навоий вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 510 кишини ташкил этмоқда.
Шу пайтга қадар 58 427 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 597 нафар даволанмоқда.