октябр 14, 2020 11:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон 10 йиллик танаффусдан кейин Тожикистоннинг Сўғд вилоятига газ экспор қилишни бошлади

10 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон табиий газини Тожикистоннинг Сўғд вилоятига газ етказиб беришни қайта тикланганини Сомон Сўғдгаз» компанияси директори хабар қилган.

Компания директорининг сўзларига дтаяниб Дарё сайтига кўра, Ўзбекистондан импорт қилинаётган газ саноат корхоналари ва аҳоли учун мўлжалланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, импорт қилинаётган табиий газнинг бир куб метри нархи 2 сомонийгача (2020 йил 13 октябрь ҳолатига 2006 сўм) бўлиши мумкин.

«Ҳозир ишчилар газ қувурларини ётқизиш ишларини бошлаган. Яқин вақт ичида Хўжанддаги кичик ва ўрта саноат корхоналари табиий газ билан таъминланади. Келишувга кўра, Ўзбекистон Тожикистонга 130 доллардан 1000 куб метр табиий газ сотишга тайёр, бу жуда арзон. Ўн йил аввал бундай ҳажмдаги газнинг нархи 340-350 доллар турарди», — дея қўшимча қилди Сўфиев.

Компания раҳбарининг қайд этишича, Сўғд вилоятида 800 километрдан, Хўжанд шаҳри ҳудудида эса 400 километрдан ортиқ газ қувури мавжуд. Шаҳардаги қувурларни таъмирлаш ишлари якунига етиш арафасида.

Унинг сўзларига кўра, газ қувурлари аҳолининг уйигача тортиб борилади. Хўжанд шаҳрининг ўзида 400 та газ қудуғи бўлиб, уларнинг қувурлари тўлиқ алмаштирилмоқда. 2020 йилнинг охирига қадар шаҳар аҳолиси табиий газ билан таъминланади. Ҳозирги пайтда эса газ саноат корхоналарига етиб борган. Шунингдек, яқин вақт ичида Гулистон, Бўстон ва Бобожон Ғофуров туманлари аҳолисини газ билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш олти йиллик танаффусдан кейин 2018 йилнинг апрель ойида қайта тикланган.

Ўзбекистон газини Тожикистонга етказиб бериш 2019 йилда 2018 йилга қараганда 2,6 баробарга ёки 55 миллион кубометрдан 140 миллион кубометрга ошган. 2018 йилда Ўзбекистондан импорт қилинган газ қиймати 6,9 миллион долларни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда унинг қиймати 17,7 миллион долларни ташкил қилган.

Ўзбекистон газининг асосий истеъмолчиси Тожикистон алюминий заводи ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон газини бошқа бир қатор компаниялар, жумладан, Душанбе ИЭС ҳам олади.

Ёрлиқ